Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Жаҳонгир Ортиқхўжаев: “25 йил ухлаб қолган мамлакатни уйғотайлик”

Жаҳонгир Ортиқхўжаев: “25 йил ухлаб қолган мамлакатни уйғотайлик”

21 июль куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида пойтахт ҳокими ва тадбиркорлар, хорижий инвесторлар иштирокида “Тошкент шаҳрини ривожлантириш ва инвестицияларни жалб қилиш”га бағишланган “очиқ эшиклар” куни ўтказилди.

Тадбирни шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев очиб берди.

“Сафимизга борган сари янги тадбиркорлар ва инвесторлар қўшилмоқда. Мақсадимиз битта - шаҳарни ривожлантириш ва аҳоли фаровонлигини таъминлаш. Анча йиллар, деярли, 25 йил давомида ухлаб қолган мамлакатни уйғотиш.

Ҳокимлик жамоаси ҳаммага ёрдам беради. Ҳеч қандай коррупциясиз. Фақат бир илтимос - лойиҳангизни виждонан бажаринг. Мавжуд биноларни бузилишга тушириб, қуришни режалаштирманг. Бизнинг бир шиоримиз бор - сизлар билан ишлаш жараёнида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш”, - деди Ж.Ортиқхўжаев.

Тадбирда 100дан ортиқ тадбиркор ва инвесторлар қатнашди. Тошкент шаҳар ҳокими ҳар бир тадбиркор ва инвестор билан шахсан суҳбатлашди. Уларнинг лойиҳалари билан танишди.

Manba: kun.uz 

Киритилди: 11:06 22.07.2018. Ўқилди: 2449 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!