2023 йил 7-октабрдан бери Ғарбий Соҳилда 521 нафар фаластинлик, жумладан 126 нафар бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда ЖССТ баёнотида айтилади.
«Ғазо уруши бошланганидан бери Ғарбий Соҳилда, жумладан, Шарқий Қуддусда зўравонликларнинг кучайиши 2023 йилнинг 7-октабридан 2024 йилнинг 10 июнига қадар 521 фаластинлик, жумладан, 126 нафар боланинг ўлимига сабаб бўлди», — дейилади баёнотда.
5,2 мингдан ортиқ одам, жумладан, 800 нафар бола жароҳатланган.