Жаҳон нефть захираларини тиклашга икки йилгача вақт кетиши мумкин.
Saudi Aramco бош директори Амин Носирнинг айтишича, АҚШ ва Эрон уруши сабаб юзага келган нефть тақчиллигидан кейин дунёдаги нефть захираларини қайта тиклашга икки йилгача вақт кетиши мумкин.
Унинг таъкидлашича, агар уруш чўзилса, нефть таъминотидаги танқислик янада кучайиши мумкин. Хусусан, стратегик аҳамиятга эга Ормуз бўғози тўлиқ ишлаши тикланмагунча ва энергетика бозори иштирокчилари ишончи қайта тикланмагунча, нефть бозорида босим сақланиб қолади.
📉 Амин Носирнинг баҳосига кўра, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши зарбалари бошланганидан бери жаҳон бозори тахминан 3 миллиард баррель нефтьдан маҳрум бўлган.
Унинг сўзларига кўра, таъминот тикланганидан кейин ҳам захираларни тўлдириш ва бир вақтнинг ўзида мавжуд талабни қондириш учун икки йилгача вақт талаб қилиниши мумкин.