Лондон қитъалараро биржасидаги савдо операциялари давомида Brent нефтининг 2024 йил декабрь фьючерслари нархи 0,28 фоизга пасайиб, бир баррель 77,83 долларни ташкил қилди.
“APA-Economics” маълумотларига кўра, Нью-Йорк товар биржасида NYMEXда ноябрь ойида экспорт қилинган WTI нефтининг бир баррель нархи 0,19 фоизга пасайиб, 74,24 долларни ташкил қилди.