Бугун 20 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Италияда Алишер Усмоновнинг мол-мулки мусодара қилинди

A A A
Италияда Алишер Усмоновнинг мол-мулки мусодара қилинди

Италиянинг Сардиния оролида россиялик олигарх Алишер Усмоновнинг қиймати 600 минг доллардан ортиқ бўлган Mercedes Maybach S650 Guard VR10 автомобили мусодара қилинди. Бу ҳақда The Times нашри хабар берди.

Таъкидланишича, ушбу автомобиль пулемёт ва қўл гранаталари ҳужумларига бардош бера олади. Қора рангдаги Mercedes Maybach Италия солиқ полицияси томонидан мусодара қилинди. Улар аввалроқ, Европа Иттифоқининг олигархларга нисбатан санкцияларини россияликларга тегишли виллалар ва яхталарга қўллашга киришган.

Нашрнинг ёзишича, бир вақтлар Буюк Британиянинг энг бой одами сифатида тилга олинган асли ўзбекистонлик тоғ-кон магнати Алишер Усмонов аллақачон Сардиниядаги 17 млн евролик вилласидан ва 66 млн евролик активлари бўлган олтита компаниясидан айрилган.

Киритилди: 12:07 31.03.2022. Ўқилди: 4832 марта. Фикрлар сони: 13 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!