Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Италияда 17 ёшли блогер тахт ворисига айланди

A A A
Италияда 17 ёшли блогер тахт ворисига айланди

Италияда монархия бундан 75 йил олдин қулаган, аммо расман ҳали мавжуд. Олдин аёллар тахтга давогарлик қила олмасди, аммо 2021 йилда ҳаммаси ўзгарди. Қирол амалдаги қонунга ўзгартириш киритишга қарор қилди.

Виттория – Венеция шаҳзодасининг қизи. У "Instagram" тармоғида ўз блогини юритади. Айни пайтда унинг кузатувчилари 44 мингдан ортиқ. У бундай масъулиятли мартабани туғилган кун совғаси сифатида 84 ёшли бобоси, Италия шаҳзодаси Эммануэль Савойскийдан олди.

Витториянинг айтишича, бу бобоси совға қилиши мумкин бўлган энг яхши нарса бўлди. Шундай қилиб, у сўнгги минг йилда Италияда расман тахтга ўтириши мумкин бўлган биринчи аёлга айланди.

Аммо Италияда ҳозирданоқ қизнинг блогерлик фаолияти туфайли бунга қарши чиқаётганлар бор. Айрим узоқ қариндошлар тез орада меъроснинг берилиши ҳақидаги қарор бўйича судга арз қилмоқчи.

Киритилди: 15:40 17.05.2021. Ўқилди: 4556 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар