Самарқанд халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлиги раҳбарлари кутиб олди.
Италия Президенти эртага, 11 ноябрь куни Самарқанддаги тарихий-маданий ёдгорликлар билан танишиши кўзда тутилган.