Бугун 28 сентябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Италия парламентида муштлашув юз берди

Италия парламентида муштлашув юз берди

Италия парламентида минтақавий мухторият тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокамаси пайти катта муштлашув бўлди. Депутатлардан бири жароҳатланиб, тез ёрдам машинасида шифохонага олиб кетилган.

Маълум қилинишича, депутат Леонардо Донно эди йиғилиш вақтида минбарни тарк этиб, Италия байроғини автоном ишлар вазири Роберто Калдероли қўлига топширмоқчи бўлган. Шундан сўнг депутатлар палатаси раиси Лорензо Фонтана Доннони залдан олиб чиқиб кетишларини талаб қилди. Бунга жавобан ҳукмрон партия депутатлари Доннони ўраб олишди ва натижада жанжал катта муштлашувга айланиб кетди.

Можаро пайти Донно юзидан жароҳат олиб, йиқилиб тушган. Уни ҳукмрон Лига партиясидан депутат Игор Леззи урган. Шундан сўнг Донно шифохонага юборилган.

Киритилди: 22:05 15.06.2024. Ўқилди: 1818 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!