Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Италия чемпиони «Реал» ҳужумчисини нишонга олди

Италия чемпиони «Реал» ҳужумчисини нишонга олди

Мадриднинг «Реал» клубига тегишли бўлган 19 ёшли бразилиялик ҳужумчи Эндрик фаолиятини Миланнинг «Интер» клубида давом эттириши мумкин.

Хабарларга кўра, Италиянинг амалдаги чемпиони Эндрикни кейинчалик 35–40 миллион еврога мажбурий сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи. Ҳужумчини жамоада кўришни нафақат «Интер» бош мураббийи Кристиан Киву, балки клуб президенти Жузеппе Маротта ҳам истамоқда. Бироқ «Реал» раҳбарияти Эндрикни 40–45 миллион еврога баҳолаётгани алоҳида таъкидланган.

Якунланган мавсумнинг иккинчи ярмини ҳужумчи ижара асосида «Лион» сафида ўтказди. Ярим йил ичида футболчи 21 та учрашувда майдонга тушиб, саккизта гол урди ва саккизта голли узатмани (ассистни) амалга оширди.

Киритилди: 19:50 13.06.2026. Ўқилди: 1092 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда