Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Италия бадавлат хорижликларга солиқни икки баравар оширди

Италия бадавлат хорижликларга солиқни икки баравар оширди

Италия Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги кеча, 7 август куни бадавлат хорижликлар учун йиллик қатъий солиқ миқдори икки баробарга кўпайтирилиб, 200 минг еврога етганини эълон қилди.

Кўтарилган ставка фақат Италияга кўчиб ўтаётган янги чет элликлар учун амал қилади. Италияда солиқ резидентига айланган хорижликлар учун имтиёзли солиқ режими 2017 йилдан бери мавжуд. Ягона солиқ тўлаш янги резидентни бошқа кўплаб солиқлардан, шу жумладан, хорижий даромад ва мерос солиғини тўлашдан озод қилади. Ушбу чора, ўз навбатида, тўққиз йилдан ортиқ чет элда яшаб, мамлакатга қайтган италияликларга ҳам тегишли ҳисобланади.

Техник жиҳатдан бир турдаги солиқ барча хорижликлар учун амал қилади, лекин бошиданоқ бу “бойлар солиғи” ёки “футболчи солиғи” сифатида тилга олинган (энг машҳур солиқ тўловчилардан бири Криштиану Роналду бўлиб, у “Ювентус” таркибида ўйнаган кезлари Италияда солиқ резиденти бўлган).

Reuters маълумотларига кўра, 2017 йилдан 2022 йилгача бу солиқ тури мамлакат ғазнасига 254 миллион евро олиб келган.

Bloomberg агентлигининг хабар беришича, ушбу схемадан 4 мингдан ортиқ киши фойдаланган. Қолаверса, Financial Times’нинг таъкидлашича, ушбу схема Италияга камида 2730 мултимиллионерни жалб қилган.

Киритилди: 21:26 09.08.2024. Ўқилди: 449 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!