Бугун 4 июль, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

ISW Путиннинг Украинадаги “ғалаба назариясини” ошкор қилди

ISW Путиннинг Украинадаги “ғалаба назариясини” ошкор қилди

Россия ҳарбий қўмондонлари ҳозирда йирик муваффақиятларга эришган кенг кўламли ҳужумлардан кўра, тактик муваффақиятларга эга бўлган узоқ муддатли ҳужум операцияларини афзал кўрмоқда, дея АҚШ Урушни ўрганиш институти (ISW) таҳлилчилари маълум қилди.

Мутахассисларнинг фикрича, Россия раҳбари Владимир Путин уруш қанча узоқ давом этса, Украина ҳудудини босиб олиш бўйича ўз мақсадларига эришиш имконияти шунчалик юқори бўлади. Путиннинг “ғалаба назарияси” – ҳеч қандай вақт чегарасисиз ўрмалаб ҳаракатланишдан иборат. ISW экспертларининг фикрича, агар Россия президенти Украина армияси унинг олдинга силжишини тўхтата олмаслигига ва самарали қарши ҳужумларни амалга ошира олмаслигига ишонч ҳосил қилса, бу уруш Путинни тобора кўпроқ ҳудудларни эгаллаб олишга ундайди.

Ғарб Украина армиясини қарши ҳужумни амалга ошириш учун зарур бўлган барча нарсалар билан таъминлашга шошилиши керак, — деб таъкидлайди Урушни ўрганиш институти таҳлилчилари.

Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский Ғарб Россия барқарорлигидан қўрқиб, Украинанинг тўлиқ ғалабасига пул тикишдан қўрқишини айтган эди. Зеленскийнинг сўзларига кўра, бу Путинга Украинанинг тобора кўпроқ ҳудудларини эгаллаб олиш стратегиясига ўтиш имконини берган.

Зеленский Россиянинг ҳар қандай олдинга силжиши Путиннинг позициясини фақат мустаҳкамлаши ва у бундан фойдаланиб, Украинага бўлажак тажовузга тайёргарлик кўриш имконини берадиган қулай вақтда сулҳ тузиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

Киритилди: 20:19 01.07.2024. Ўқилди: 3122 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!