Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Истеъмолган яроқсиз алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Истеъмолган яроқсиз алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Косон туман бўлими томонидан туман ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.З. ноқонуний даромад орттириш мақсадида Касби тумани “Тинчлик” МФЙ ҳудудида 2 нафар фуқарога жами 600 дона "Русская водка" номли истеъмолга яроқсиз ва қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотини сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Яккабоғ туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда "А." МЧЖ раҳбари А.А. Қамаши тумани, “Ўзбекистон” МФЙ ҳудудида харидорга жами 320 дона "Русская водка", "НЕ ВОДКА", "SHAHRISABZ" ва "SABRANIE" номли истеъмолга яроқсиз ва қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотини сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 12:22 01.03.2024. Ўқилди: 685 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!