Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Истеъмолга яроқсиз сақичларнинг муомалага киритилишининг олди олинди

Истеъмолга яроқсиз сақичларнинг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан “А.G.” МЧЖнинг мурожаатига асосан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.С. истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиги хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган “Orbit” номли маҳсулот ёрлиғи остида тайёрланган 18 минг дона сақични фуқаро Ж.А.га 54 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) ва 149-моддаси (муаллифлик ёки ихтирочилик ҳуқуқларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 16:47 26.01.2023. Ўқилди: 1702 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!