Бугун 26 октябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Истанбулнинг тўрт туманида оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланди

Истанбулнинг тўрт туманида оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланди

Истанбулнинг тўрт туманида бир кунга оммавий тадбирлар ўтказиш тақиқланди.

Бу ҳақда шаҳар маъмурияти шундай қарор қабул қилган.

Чекловлар бир неча гуруҳлар томонидан шаҳарда ноқонуний йиғилишлар, юришлар ва норозилик намойишлари ўтказиш режалари ҳақида олинган маълумотлардан сўнг киритилди.

Бу воқеалар "тинчлик ва жамоат тартибини бузиши, шунингдек, провокацияларга олиб келиши" инобатга олиниб, Бейўғлу, Байрампаша, Кагитҳане ва Шишли туманларида 26 октябрь куни Туркия вақти билан соат 12:01 дан 23:59 гача барча оммавий тадбирлар тақиқланди.

Киритилди: Бугун 09:45. Ўқилди: 353 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!