Бугун 3 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

Истанбулда сохта алкоголдан вафот этган Ўзбекистон фуқаролари сони 23 нафарга етди

Истанбулда сохта алкоголдан вафот этган Ўзбекистон фуқаролари сони 23 нафарга етди

❗️Истанбулда сохта алкоголь истеъмол қилиб, вафот этган Ўзбекистон фуқаролари сони 23 нафарга етди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консуллиги хабар берди.

«2025 йил 30 январь ҳолатига кўра, Туркияда алкоголь билан заҳарланган Ўзбекистон фуқаролари сони 23 кишига етди. Улардан иккитаси — аёллар. Барча жасадлар Ўзбекистонга юборилди», — дейилади консуллик хабарида.

Дипломатик ваколатхона маълумотларига кўра, баъзи фуқаролар, маҳаллий шифохоналарга заҳарланиш аломатлари билан мурожаат қилган бўлиб, даволанишни тамомлаб, уйларига чиқарилган. Бошқалар эса ҳозирда тиббий ёрдамни давом эттирмоқда.

Январь ўрталарида турк телеканали NTV хабар беришича, Истанбул шифохоналарига сохта алкоголь истеъмол қилган 90 га яқин одам мурожаат қилган, уларда метанол билан заҳарланиш аниқланган. Заҳарланиш ҳолатларининг деярли барчаси, асосан, Туркияга кўчиб келган ўзбек ва туркманлар яшайдиган ҳудудда содир бўлган.

Сохта алкоголь ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланганликда гумонланиб, 15 киши қўлга олинган, улардан тўрттаси «қасд билан одам ўлдиришга уриниш» моддаси бўйича ҳибсга олинган. Истанбул ҳокимияти қарори билан шаҳарда 60 дан ортиқ сохта алкоголь сотаётган муассасалар ёпилиб, лицензиясиз қолдирилган.

Киритилди: 02:25 01.02.2025. Ўқилди: 770 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!