Истанбулда ИШИДга қарши уюштирилган операцияда 6 киши қўлга олинди.
Бу ҳақда Истанбул бош прокуратураси маълум қилди.
Бошқарма маълумотларига кўра, тергов доирасида ИШИД ташкилотини молиялаштиришда иштирок этган гумонланувчилар қўлга олинган.
"Истанбулда яшовчи саккиз нафар гумонланувчи йиғилган пулларни кейинчалик террор ташкилотига ўтказиш учун Аданада Рамазон С. исмли гумонланувчига топширгани аниқланди. Операция давомида хавфсизлик кучлари 7 нафар гумонланувчини қўлга олди. Суд қарорига кўра, улардан олти нафари ҳибсга олинди, бири қўйиб юборилди" - дейилади хабарда.