Икки эронлик ядро физиги Муҳаммад Меҳди Теҳрончи ва Эрон Атом энергияси ташкилоти собиқ раҳбари Феридун Аббосий Исроилнинг Теҳронга уюштирган ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Эроннинг Tasnim ахборот агентлиги хабар бермоқда.
“Ядро физиклари Муҳаммад Меҳди Теҳрончи ва Ферейдун Аббосий бугун эрталаб Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди”, — дейилади хабарда.
Аввалроқ Исроил мудофаа кучлари матбуот хизмати Исроил ҳаво кучлари Эрондаги гўёки ядровий дастур ва ҳарбий объектларга алоқадор бўлган ўнлаб нишонларга зарба бераётгани ҳақида хабар берган эди. Reuters агентлигининг исроиллик ҳарбий мулозимга таяниб хабар беришича, Эрон ҳарбий қўмондонлари ҳам Исроилнинг Эронга зарбалари нишонига айланган.