Бугун 24 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Исроилнинг Теҳрон шимолидаги ҳаво ҳужуми оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлди

Исроилнинг Теҳрон шимолидаги ҳаво ҳужуми оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлди

Эрон ташқи ишлар вазирлигининг 17 июнь куни хабар беришича, Исроил ҳарбийларининг Теҳрон шимолига уюштирган ҳужуми оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлган.

"Исроил режимининг снарядлари шифохона яқинида, рўпарадаги кўчада ўтаётганлар ва автомобиллар устига тушиб, 17 киши ҳалок бўлди", — дейилади хабарда.

Мамлакат ТИВ ҳудуддаги сув қувурининг портлаши натижасида сув тошқини юзага келгани, натижада уч ёшли бола чўкиб кетганини қайд этди. Ўлганлар орасида ҳомиладор аёл ва ўсмир ҳам бор.

Бундан ташқари, ҳарбий ҳужумда яна 46 киши жароҳат олган.

Киритилди: 08:45 17.06.2025. Ўқилди: 580 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!