16 декабрга ўтар кечаси Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Суриядаги нишонларга кучли зарбалар берди.
Тартусда ўқ-дорилар омбори йўқ қилинган. Маҳаллий аҳоли портлашлар тасвирини эълон қилди.
Портлаш кучидан сейсмик датчиклар 3 магнитудали зилзила қайд этган.
Асад режими қулагандан сўнг, Исроил ҳарбийлари янги ҳокимият қўлига тушиб қолмаслиги учун флот, омборлар ва кимёвий қуроллар заводларини вайрон қилмоқда.