Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Исроилнинг Ливанга ҳужуми: Исроил эрталабдан бери Ливанда 25 кишини ўлдирди

A A A
Исроилнинг Ливанга ҳужуми: Исроил эрталабдан бери Ливанда 25 кишини ўлдирди

Ливан Соғлиқни сақлаш вазири Фирасс Абиад Исроилнинг Ливанга берган зарбаларида эрталабдан бери 25 киши ҳалок бўлганини айтди.

Ливаннинг Тир минтақаси, Бекаа водийси Исроил ҳаво ҳужумларига дуч келмоқда.

Ҳизбуллоҳ ҳам Исроил томон бир неча ракета зарбаларини амалга оширган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича агентлиги маълумотларига кўра, сўнгги 72 соат ичида 30 мингдан ортиқ одам, асосан сурияликлар Ливандан Сурияга ўтган.

Агентлик маълумотларига кўра, Исроил қўшинларининг тажовузи натижасида 23 сентябрдан бери 90 мингдан ортиқ одам уй-жойини тарк этган.

Киритилди: 17:48 27.09.2024. Ўқилди: 1260 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!