Бугун 5 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Исроилнинг Ғазога ҳужуми оқибатида яна 5 ОАВ ходими ҳалок бўлди

Исроилнинг Ғазога ҳужуми оқибатида яна 5 ОАВ ходими ҳалок бўлди

Қамалдаги Ғазо секторига геноцидда айбланаётган Исроил армияси томонидан уюштирилган ҳужумларда яна беш фаластинлик оммавий ахборот воситалари ходимлари, жумладан бир аёл ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ғазо секторидаги ҳукумат матбуот хизмати хабар берди.

Охирги 12 соат ичида Исроил ҳужумлари натижасида Deep Shot Medya продюсерлик компанияси директори Сади Мудеввиҳ, компания ходими, журналист Эдиб Суккар, Фаластин медиа компанияси ходимлари Резак Абу Шекиан, Эмжад Жеҳжуҳ ва унинг рафиқаси, Вефа Абу Дабан ислом университети радиостанцияси ходими ҳалок бўлди.

2023 йил 7-октабрдан бери Ғазо секторида Исроил томонидан ўлдирилган оммавий ахборот воситалари ходимлари сони 158 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш манбаларига кўра, Исроил ҳаво кучлари журналист Эмжад Жеҳжуҳнинг марказий эксклавдаги Нусейрат қочқинлар лагеридаги уйига зарба бериб, бир оиланинг тўққиз аъзоси, жумладан, ОАВ ходимининг рафиқаси ҳалок бўлган.

Аввалроқ Ғазодаги ҳукумат матбуот хизмати Исроил «Фаластин овозини ўчириш, ҳақиқатни яшириш, минтақавий ва халқаро медиа маконида ахборот тарқалишига йўл қўймаслик» мақсадида Ғазода журналистларни атайлаб ўлдираётгани ҳақида хабар берган эди.

Киритилди: 19:03 06.07.2024. Ўқилди: 741 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!