Бугун 21 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Исроилнинг Ғазо шаҳрига уюштирган ҳужумида 11 киши ҳалок бўлди

Исроилнинг Ғазо шаҳрига уюштирган ҳужумида 11 киши ҳалок бўлди

Ғазодаги касалхонада ишловчи фаластинлик шифокорлар Исроил ҳаво кучларининг шаҳарга берган навбатдаги ҳужуми оқибатида 11 киши ҳалок бўлганини маълум қилди, деб ёзади БИЛД.

Қурбонлар орасида тўрт нафар вояга етмаган бола ва уч нафар аёл бор.

Ракета Туффа маҳалласидаги бир оиланинг уйига келиб тушган. Исроил ҳарбийлари бу хабарларга ҳозирча изоҳ бермаган.

Шу билан бирга, Ливаннинг «Ҳизбуллоҳ» террорчилик гуруҳи жангарилари бугун Исроилга жами 55 та ракета учирди. Бу ҳақда Исроил мудофаа кучлари хабар берди. Ҳарбийларга кўра, тутиб олинмаган ракеталар одамлар яшамайдиган ҳудудларга тушган. Ҳужумдан сўнг ўт ўчирувчилар бир нечта ёнғинларни ўчиришга мажбур бўлишди. Таъкидланишича, Исроил армияси «Ҳизбуллоҳ»нинг учириш майдончаларига жавоб зарбаларини берган.

Киритилди: 00:44 15.09.2024. Ўқилди: 1302 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!