Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Исроилнинг Ғазо секторига ҳужумида ҲАМАС олий раҳбарияти вакили ҳалок бўлди

Исроилнинг Ғазо секторига ҳужумида ҲАМАС олий раҳбарияти вакили ҳалок бўлди

Исроил кучлари 7 июль куни Ғазо секторида ҳужум уюштириши оқибатида ҲАМАС олий раҳбарияти вакили ҳалок бўлган. Бу ҳақда Исроил ҳукумати манбаларига асосланиб, BBC нашри хабар берди.

Манбада айтилишича, Исроил кучлари якшанба куни мактаб биносига зарба берган. Ҳужум оқибатида 4 фуқаро турли оғир даражадаги жароҳатлар туфайли вафот этган.

Ҳалок бўлганлардан бири ҲАМАС идораси раҳбарларидан Иҳоб ал-Ғусайн бўлган. Бундан уч ой муқаддам Ғазо шаҳри ва сектор шимолий туманларида ҲАМАС ҳукумати ишларини бошқариш учун тайинланган бўлган.

Исроил ҳукумати ҳужумга учраган мактаб биносида террорчилар яширинганини маълум қилган. Тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлмаслиги учун ҳужум олдидан барча чоралар кўрилгани хабар қилинган.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳужумда 4 киши ҳалок бўлганини расман тасдиқлаган. Вайроналар остида яна жасадлар бўлиши мумкинлиги тахмин қилинган. Чунки Ғазо шимолидаги қочқинларнинг бир қисми мактаб жойлашган ҳудудда бошпана сақлаб келаётган бўлган.

Ҳалок бўлган Иҳоб ал-Ғусайн ҲАМАС маъмуриятида меҳнат вазири ўринбосари, ундан олдин эса Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби бўлган. Унинг ўлими ҲАМАСга ҳарбий зарба сифатида қаралмайди, бироқ у ҲАМАС маъмурияти раҳбариятидаги муҳим шахс ҳисобланган.

Киритилди: 12:51 08.07.2024. Ўқилди: 1050 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!