Исроилнинг Эронга ҳаво ҳужумлари нишонлари орасида мамлакатнинг турли ҳудудларидаги ядровий ва ҳарбий объектлар ҳам бор.
Бу ҳақда Исроил мудофаа кучлари расмий вакили Эфи Дефрин маълум қилган.
"Сиёсий раҳбариятнинг буйруғига биноан Исроил мудофаа кучлари Эроннинг ядровий дастурига зарба бериш мақсадида ҳамда Эрон раҳбариятининг Исроилга қарши давом этаётган тажовузига жавобан юқори аниқликдаги разведка маълумотларига асосланган ҳолда олдиндан, мақсадли ва мувофиқлаштирилган ҳужум операциясини бошлади.
Бир мунча вақт олдин ўнлаб жанговар самолётлар операциянинг биринчи босқичини якунлади. Бу босқичда ўнлаб ҳарбий объектларга, жумладан, Эроннинг турли ҳудудларида жойлашган ядровий нишонларга зарбалар берилди", — дея қўшимча қилди Эфи Дефрин.