Жиноятчи Исроилнинг Марказий Ғазога қилган йирик ҳужумлари Буреиж қочқинлар лагерида 23 кишининг жонига зомин бўлди.
Бугун Исроилнинг Ғазога қилган ҳужумлари натижасида камида 55 киши ҳалок бўлди, уларнинг 23 нафари Марказий Ғазодаги Буреижга уюштирилган шиддатли ҳужумлар оқибатида жон берди.
Жиноятчи Исроил ҳукумати босиб олинган Ғарбий Қирғоқда 22 та ноқонуний манзилгоҳни тасдиқлади, бу тарихдаги энг катта бир марталик тасдиқлаш ҳисобланади.
Ғазо жанубидаги гуманитар ёрдам тарқатиш пунктларида тартибсизликлар давом этмоқда, минтақа маъмурлари аскарларнинг оч қолган одамларга ўқ узгани, сўнгги уч кун ичида камида 10 киши ҳалок бўлганини маълум қилмоқда.
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, Исроилнинг Ғазога қарши уруши оқибатида камида 54 249 фаластинлик ҳалок бўлди, 123 492 нафари яраланди. Ҳукумат матбуот хизмати вайроналар остида бедарак йўқолган минглаб одамлар ҳалок бўлгани тахмин қилинаётганини айтиб, қурбонлар сонини 61 700 дан ортиқ кишига етказди.