Исроил армияси Ғазо секторида ўз аскарларидан бирининг ҳалок бўлганини хабар қилди.
Бу ҳақда Исроил армияси матбуот хизмати маълум қилди.
Маълумотларга кўра, парашютчи бўлинмасида хизмат қилган 21 ёшли сержант Офри Яффе анклавнинг жанубий қисмида содир бўлган ҳодисада ҳалок бўлган.
Унинг ўлимига "дўстона отишма" (дўстона қўшинларга тасодифий ўқ узиш) сабаб бўлган, дейилади Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяху аскарнинг оиласига ҳамдардлик билдирган баёнотида.