Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Исроилнинг Байрутга зарбаси олти кишини ўлдирди

Исроилнинг Байрутга зарбаси олти кишини ўлдирди

Исроилнинг Байрут марказига берган ҳаво ҳужуми оқибатида олти киши ҳалок бўлди, саккиз киши яраланди. Бу ҳақда Ливан соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди, деб хабар беради «Ал-Жазира» телеканали. 2-октабр куни кечқурун Исроил армияси Байрутга «мақсадли» зарба берганини эълон қилди.

Associated Press хабарига кўра, Исроил зарбасидан мақсад Ливан Ҳизбуллоҳ ҳаракатининг тиббий бўлими билан боғлиқ турар жой биноси бўлган. Ҳизбуллоҳга алоқадор Ал-Манар телеканали марказий Башур туманидаги Байрут Ислом соғлиқни сақлаш бошқармаси марказига ҳужум уюштирилгани ҳақида хабар берди.

Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида Исроил ҳужумларида 46 киши ҳалок бўлган, 85 киши жароҳатланган. Зарбалар Набатаба провинциясининг жанубий ҳудудлари, Бекаа, Баалбек-Ҳермел, шунингдек, Ливан тизмасида амалга оширилди.

Киритилди: 01:51 04.10.2024. Ўқилди: 874 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!