Ҳозирги хавфсизлик вазияти муносабати билан Исроилни мустақил равишда тарк этиш истагида бўлган Ўзбекистон фуқаролари қуйидаги назорат-ўтказиш пунктлари орқали мамлакатни тарк этишлари мумкин:
• “Менахем Бегин” / “Таба” — Исроил-Миср чегарасида жойлашган (Исроилнинг Эйлат ва Мисрнинг Таба шаҳарлари ўртасида);
• “Шайх Хусайн” — Исроил-Иордания шимолий чегарасида жойлашган (Исроилнинг Байт-Шеан ва Иорданиянинг Ирбит шаҳарлари ўртасида);
• “Ицхак Рабин” / “Вади Арава” — Исроил-Иордания жанубий чегарасида жойлашган (Исроилнинг Эйлат ва Иорданиянинг Акаба шаҳарлари ўртасида).
Барча кўрсатилган чегара пунктлари ҳозирда одатий тартибда (24 соат) фаолият кўрсатмоқда.
1️⃣ Миср орқали:
📍 "Менахем Бегин"/“Таба” назорат-ўтказиш пункти (Эйлат ш.)
- Ўзбекистон фуқаролари ушбу пунктни кесиб ўтиб, Мисрга визасиз («Синай кириш муҳри» орқали) кира оладилар. «Синай кириш муҳри» - 14 кунгача фақат Синай ярим ороли ҳудудида бўлиш ҳуқуқини беради (Қоҳира ва бошқа шаҳарларга сафар қилиш мумкин эмас).
- 21 ёшга тўлмаган фуқароларга ота ёки оналаридан бири ҳамроҳлик қилиши шарт.
- "Таба"дан Шарм аш-Шайхгача (270 км) автобус ёки автомобилларда ҳаракатланиш имконияти мавжуд.
✈️ Авиақатновлар (Шарм аш-Шайх аэропортидан):
- «UzAirways»: Ҳафтасига 3 марта (сешанба, чоршанба, шанба, соат 12:35) Тошкентга.
- «Turkish Airlines»: Ҳар куни 1 ёки 2 марта Истанбулга (Истанбул халқаро аэропортига) (Тошкентга транзит).
- «Pegasus Airlines»: Ҳар куни 1 ёки 2 марта Истанбулга («Сабиха Гёкчен» аэропортига) (Тошкентга транзит).
2️⃣ Иордания орқали:
📍 “Шайх Хусайн” (Байт-Шеан ш.) ёки "Ицхак Рабин"/“Вади Арава” (Эйлат ш.) назорат-ўтказиш пунктлари:
Ушбу пункт орқали Иордания пойтаҳтигача бориб, кейин қуйидаги авиайўналишлардан фойдаланиш мумкин:
• «Уммон – Истанбул – Тошкент»
• «Уммон – Дубай – Тошкент»
Эслатма: Иорданияга кириш учун мамлакат ИИВ сайти орқали виза олиш зарур:
https://www.moi.gov.jo
https://moi.gov.jo/EN/Pages/Visa_E_Applications
https://www.eservices.moi.gov.jo.
☎️ Зарур ҳолларда Ўзбекистон Элчихоналарининг фавқулодда телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин:
- Мисрда (+202 333-617-23; +20 128 666-1441, eg.uzembassy@mfa.uz);
- Саудия Арабистонида, ўриндошлик асосида Иорданияда (+966 11 263-5223, +966 56 721-7731, uzbembriyadh@gmail.com);
- Исроилда (+972 (3) 672-2466, 672-2371, 758-5075, 758-5076, (54) 485-1397, il.uzembassy@mfa.uz).
*Исроил ҳудудини тарк этаётганда шахсий хавфсизлик эҳтиёт чораларини кўришни ва Фронт орти буйруғи томонидан берилган кўрсатмаларга қатъий амал қилишни сўраймиз.