Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Исроилдаги халқаро ярмаркада Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти тарғиб қилинмоқда

Исроилдаги халқаро ярмаркада Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти тарғиб қилинмоқда

Исроилнинг Тел-Авив шаҳрида IMTM-2023 Халқаро Ўртаер денгизи сайёҳлик ярмаркаси (“The International Mediterranean Tourism Market”) бўлиб ўтмоқда.

Исроилдаги халқаро ярмаркада Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти тарғиб қилинмоқда

Ярмаркада Маданият ва туризм вазирлиги, «Миллий ПР-маркази» ДУК, «Uzbekistan Airways» АЖ ҳамда сайёҳлик компаниялари вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этмоқда.

Исроилдаги халқаро ярмаркада Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти тарғиб қилинмоқда

Бугун ярмарка доирасида Ўзбекистон Республикаси маданият ва туризм вазирлигининг «Uzbekistan – The Crossroad of Civilizations. Tourism Potential of Uzbekistan» мавзусидаги тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу тақдимот хорижлик мутахассислар, меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

“Ўзбекистоннинг ярмаркадаги тақдимоти бошқа делегацияларникидан фарқли кўриниш олди. Мен ватанингизнинг тарихда тутган ўрни ва бой маданий меросидан бохабарман, – деди Исроилдаги «MSC Cruises» туристик компанияси бўлим раҳбари Марина Ковалерчик. – Бугунги тақдимотдан сўнг Ўзбекистонда бўлиш ва унга боғлиқ янги лойиҳаларни амалга ошириш фикрим янада қатъийлашди. Мен бу ерда бир қанча туристик ташкилотлар билан европаликларнинг Ўзбекистонга ташрифини кенгайтириш борасида фикр алмашдим”.

Бундан ташқари, машҳур ўзбек ошпази Баҳриддин Чустий ва Бухоро яҳудийлари авлодидан бўлмиш исроиллик ошпаз Йисраэль Аҳарони томонидан «Gastronomy of Uzbekistan» мавзусидаги қўшма тақдимот ҳам ўтказилди. Тақдимот якунида маҳорат дарси ҳам ташкил этилди. Шунингдек, ярмарка иштирокчилари ва меҳмонлари ўзбек миллий таомларидан татиб кўришди. Ўзбек хонандалари ва созандаларининг миллий, мусиқий чиқишлари эса хорижлик иштирокчиларни янада ҳайратлантирди.

Исроилдаги халқаро ярмаркада Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти тарғиб қилинмоқда

Исроилдаги халқаро ярмаркада Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти тарғиб қилинмоқда

Қайд этиш жоизки, ярмаркада Беларус, Черногория, Венгрия, Франция, Греция, Озарбайжон, Португалия, Япония, Қирғизистон, Литва, Туркия, Словакия, Грузия, Жанубий Корея, Чехия, Испания каби давлатлар ҳам ўз стендлари билан қатнашмоқда. Кўргазмада жами 25 000 дан ортиқ меҳмонлар иштирок этмоқда.

Таъкидлаш керакки, ярмарка доирасида эртага, 15 февраль куни «Ennis Culture Centre» маданият марказида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги вакиллари томонидан Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти тақдимоти бўлиб ўтади.

IMTM-2023 халқаро кўргазмасида Исроил туроператорлари билан ишбилармонлик учрашувлари ва қўшма турларни амалга ошириш бўйича музокаралар ўтказиш ҳамда жорий йилнинг ноябрь ойида Тошкентда бўлиб ўтадиган ТХТЙ-2023 Тошкент халқаро туризм ярмаркасида иштирок этиш шартлари билан танишиш ҳам кўзда тутилган.

Маълумот учун, IMTM халқаро сайёҳлик кўргазмаси Исроилнинг туризм саноати учун профессионал кўргазма ва Шарқий Ўртаер денгизидаги энг муҳим ва йирик сайёҳлик ярмаркаси ҳисобланади. Ўзбекистон IMTMда 2017 йилдан буён иштирок этиб келмоқда.

Киритилди: 00:32 15.02.2023. Ўқилди: 2906 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!