Бугун 27 февраль, 2026 йил, жума

O'ZB

Исроилдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Исроилдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Исроилдаги ўзбекистонликлар мамлакатдаги мураккаб вазият сабабли хавфсизлик чораларига алоҳида эътибор беришга чақирилди.

Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси огоҳлантириш билан чиқди.

Қайд этилишича, элчихона Исроилдаги ҳозирги ҳолатни инобатга олган ҳолда барча фуқароларни шахсий хавфсизлик чораларига жиддий эътибор қаратишга чақирган.

Шунингдек, дипломатик идора минтақада хавфсизлик ҳолати тез ўзгариши мумкинлиги сабаб Исроил расмий идоралари, маҳаллий ҳокимият органларининг хабар ва кўрсатмаларига амал қилишни, оммавий тадбирлар ўтказилаётган жойларга боришдан, одамлар гавжум ҳудудларда узоқ вақт қолишдан сақланишни сўраган.

Киритилди: Бугун 20:09. Ўқилди: 547 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!