Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси юртдошларимизга мурожаат қилди.
"Ҳозирги пайтда мамлакатнинг шимолий ҳудудларида мураккаб вазият вужудга келаётганлигини эътиборга олиб ўзингизнинг шахсий хавфсизлик чораларини кўришингизни ва ракета отишмалари пайтида бошпаналарни тарк этмасликни тавсия этамиз.
Исроил ҳукумати ва Ўзбекистон элчихонаси расмий хабарларини кузатиб боринг. Исроил фронторти қўмондонлигидан билдиришномалар ва огоҳлантиришлар (Home Front Command) мобил иловаси ёки веб-сайти ҳаволасини телефонингизга ўрнатинг.
Заруриятсиз кўчага ва бошқа кўнгилочар муассасаларга ташриф буюрманг.
Илтимос, ўз ҳаётингизни эҳтиёт қилинг !!!
Элчихона консуллик бўлими ишонч телефонлари:
03-672-2466
03-672-2371
03-758-5075
03-758-5076Фавқулодда ҳолатларда ва шошилинч хабарлар учун:
+972 54 485 1397"