Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Исроилдаги ОАВ қаттиқ сиқувга олинди. БМТ бу ҳолат бўйича сукут сақламоқда

Исроилдаги ОАВ қаттиқ сиқувга олинди. БМТ бу ҳолат бўйича сукут сақламоқда
Исроилдаги Фаластин оммавий ахборот воситалари халқаро ҳамжамиятни “Исроил миллий характеридаги давлат” тўғрисидаги қонуни қабул қилинишига кескин қаршилигини билдиришини сўраб, телеканаллар ва ижтимоий тармоқлар орқали чақириқ билан чиқмоқда. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги маълумот берди.

Исроилдаги фаластин журналистлар касаба уюшмаси адвокати Ала Фирижатнинг таъкидлашича, бу қонунда Фаластин ОАВ фаолиятининг ҳуқуқлари чекланганлиги, мустақил фаолият олиб боришига йўл қўйилмаслиги келтириб ўтилган.

Айни пайтда Фаластин журналистлари яҳудий полицияси томонидан қаттиқ назоратга олинган бўлиб, Ала Фрижатнинг айтишича жаҳон ҳамжамиятининг ушбу қонунга нисбатан муносабати ижобий томонга ўзгаришига қадар сақланиб қолади.

Аввал хабар қилинганидек, ушбу қонунга нисбатан “Исроил бутун дунё кўз ўнгида разиллик қилди ва жаҳон ҳамжамияти ушбу қонун қабул қилинишига кескин қарши реакция қилиши зарур” дея чақириқ билан чиққан эди расмий Анқара.
 
Manba: qalampir.com
Киритилди: 22:49 20.07.2018. Ўқилди: 1159 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!