Бугун 30 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

Исроилдаги кимёвий заводда ёнғин содир бўлди

Исроилдаги кимёвий заводда ёнғин содир бўлди

Исроил жанубидаги кимёвий заводда ракета парчаси қулаганидан кейин ёнғин содир бўлди.

Исроил атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири Идит Сильман бу ҳақда The Times of Israel нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, хавфли моддалар оқиши хавфи аниқланмаган. "Хавфли моддалар оқиши ёки жамоатчилик учун таҳдид ҳақида ҳеч қандай хавотирлар аниқланмади", деди вазир.

Сильман агентлик мутахассислари воқеа жойини текшириб, керакли намуналарни олганини, шундан сўнг жамоатчилик учун ҳеч қандай хавф йўқлигини таъкидлади. "Текширувлар ва қайта синов натижаларига кўра, йўлларни қайта очиш ва нормал фаолиятни давом эттириш тўғрисида қарор қабул қилинди", деб қўшимча қилди у.

The Times of Israel хабарига кўра, шикастланган завод Хитойнинг Syngenta корпорациясининг шўъба корхонаси бўлган ADAMAтегишли. Завод инсектицидлар, гербицидлар ва фунгицидлар каби қишлоқ хўжалиги кимёвий моддаларини ишлаб чиқаради.

Киритилди: Бугун 08:45. Ўқилди: 466 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!