Бугун 14 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Исроил зарбаси оқибатида Al Jazeera'нинг 5 нафар ҳодими ҳалок бўлди

Исроил зарбаси оқибатида Al Jazeera'нинг 5 нафар ҳодими ҳалок бўлди

"Исроил ҳарбийлари Ғазо шаҳрида Al Jazeera мухбири Анас ал-Шариф ва унинг тўрт ҳамкасбини қасддан ўлдирди. Улар бу пайтда Ғазодаги “Аш-Шифа” шифохонаси кираверишидаги чодирда бўлган", дея хабар бермоқда телеканал.

Исроил мудофаа армияси (ЦАХАЛ) чодирга зарба берилганини тасдиқлаб, у айнан Анас ал-Шарифга қаратилганини маълум қилди. Исроил ҳарбийларига кўра, ўзини журналист қилиб кўрсатган Анас аслида қуролли гуруҳлар аъзоси бўлган.

Al Jazeera бош муҳаррири Муҳаммад Муаваднинг айтишича, Анас ал-Шариф аккредитациядан ўтган журналист бўлган, айнан у сабабли бутун дунё Ғазо секторида аслида нималар юз бераётганидан хабар топган.

Киритилди: 13:24 11.08.2025. Ўқилди: 569 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!