АҚШ воситачилигида тузилган сулҳ иккинчи босқичга ўтганига қарамай, Ғазода зўравонликлар давом этмоқда. Сўнгги ҳужумлар оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлгани хабар қилинди.
Маълумотларга кўра, сулҳ эълон қилинган давр мобайнида Исроил зарбалари натижасида камида 600 нафар фаластинлик ҳалок бўлган.
ҲАМАС расмийси Дональд Трамп ташаббуси билан тузилган Тинчлик Кенгаши аъзоларини илк йиғилишда Исроилга босим ўтказишга чақирди.