Исроил Яманга янги зарбалар бериш ниятида.
Бу ҳақда яҳудий давлати мудофаа вазири Исраэль Кац "Ансор Аллоҳ" ҳаракатидан ҳутий исёнчиларнинг навбатдаги ракета ҳужумидан сўнг маълум қилган.
"Теҳронда илоннинг бошини урганимиздан сўнг, Яманда ҳам илоннинг думини урамиз. Ким Исроилга қарши қўл кўтарса, ўшанинг қўли кесилади", деб ёзди у Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Аввалроқ армия матбуот хизмати Исроил ҳарбийлари Ямандан яҳудий давлати томон янги ракета учирилишини қайд этгани ҳақида хабар берган эди. Кейинроқ Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Ямандан учирилган ракетани тутиб олди.