АҚШнинг юқори лавозимли расмийси Reuters агентлигига маълум қилишича, Исроил ва «Ҳизбуллоҳ» ўртасида сулҳ тўғрисида келишувга эришилган. Унга кўра, ўт очишни тўхтатиш режими соат 16:00 дан кучга киради.
CNN телеканали хабар беришича, АҚШ Эрон томонига Исроил Ливан ҳудудидаги ҳарбий зарбаларни кучайтирмаслиги бўйича кафолат берган.
Томонлар ўртасидаги мазкур келишув минтақадаги кескинликни юмшатиш ва вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.