Исроил армияси Ливаннинг Ҳизбуллоҳ ҳаракати билан жангларда ҳалок бўлган яна беш нафар аскарнинг шахсини маълум қилди. Ҳалок бўлганларнинг барчаси Голани бригадаси аскарлари бўлган.
Ҳалок бўлганларнинг энг кичиги 21 ёшда, энг ёши каттаси 25 ёшда.
«Тўқнашувлар натижасида яна бир офицер ва икки аскар оғир яраланди. Ливан жанубидаги жангларда яна бир қанча аскар оғир яраланди», — дея хабар беради Исроил матбуоти.
❕ Нашр қилишга рухсат берилган Исроил ҳарбийларининг умумий сони 745 нафарга, ярадорлар сони эса 4895 нафарга етди.