Яҳудий давлати Сурия ҳудудининг қарийб 15 фоизида турк валютаси ишлатилиши, турк банклари ва почта хизматлари фаолият юритишини таъкидлади.
Туркия мунтазам равишда Сурия ҳудудига бостириб кирди ва бу жараён 2016, 2018 ва 2019 йиллардаги ҳарбий операциялардан бошланиб, бугунги кунгача давом этмоқда. Туркия Сурия миллий армияси каби қуролли гуруҳлар томонидан назорат қилинадиган прокси-зоналарни яратди, дейилади Исроил ТИВ баёнотида.