Бугун 13 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Исроил ТИВ: "Мадлин кемаси қирғоққа кетмоқда, йўловчилар ўз мамлакатларига қайтарилади"

Исроил ТИВ: "Мадлин кемаси қирғоққа кетмоқда, йўловчилар ўз мамлакатларига қайтарилади"

Бортида 12 нафар Фаластин тарафдори фаоллари билан Ғазо сектори қирғоқларига йўл олган Мадлин кемаси Исроил қирғоқларига йўл олмоқда ва унинг йўловчилари ўз ватанларига қайтишлари кутилмоқда.

Бу ҳақда Исроил ташқи ишлар вазирлиги баёнот берди.

"Машҳурлар"нинг селфи-яхтаси эсон-омон Исроил қирғоқларига йўл олди. Унинг йўловчилари ўз ватанларига қайтишлари кутилмоқда", — дейилади ТИВ Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Баёнотда, шунингдек, бортдаги фаоллар, жумладан Грета Тунберг ҳам “оммавий ахборот воситаларида провокация уюштиришга урингани” ва уларнинг ягона мақсади “жамоатчилик эътиборини жалб қилиш” бўлгани, бунинг далили сифатида кема бортида гуманитар юкларнинг камлиги ҳам таъкидланган. "Ғазо секторига ёрдам етказишнинг Инстаграм селфиларига алоқаси бўлмаган йўллари бор. Яхтасида бўлган оз миқдордаги ёрдам ҳақиқий гуманитар каналлар орқали Ғазога ўтказилади", - дея аниқлик киритди ТИВ.

Аввалроқ Исроил ТИВ кемада бўлганлар Ғазо аҳолисига гуманитар ёрдам кўрсатмаслик, ОАВнинг “эътиборини жалб қилмоқчи” эканини маълум қилганди.

Киритилди: 09:55 09.06.2025. Ўқилди: 509 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!