Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 378 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️Босқинчилар Зайтун ҳудуди, Рафаҳ, Жабалия ва Мағози лагерларига ҳужум қилди. Уруш бошланганидан буён 42 438 киши шаҳид бўлди.
▪️Фаластин қаршилик ҳаракати етакчиси, ҲАМАС раҳбари Яҳё Синвар ўз аскарлари билан бирга Рафаҳдаги жангда ҳалок бўлди.
▪️ҲАМАС ҳаракати босқинчиларнинг қаршилик қўмондони Яҳё Синварнинг ўлими ҳақидаги баёнотига муносабат билдирмади.
▪️Ҳизбуллоҳ: Душманга қарши курашнинг янги ва шиддатли босқичига ўтдик. Босқинчилар 55 зобит ва аскарини йўқотди, 500 дан ортиқ киши яраланди. 20 та “Меркава” танки, 4 бульдозер ва иккита вертолёт йўқ қилинди.
▪️Ливан чегарасида, Аита ал-Шааб ҳудудида қаршилик жангчилари босқинчилар отрядини мағлуб этишди. Ярадорлар ва ўлганларни эвакуация қилиш учун келган бир гуруҳ аскар ҳам ҳужумга учради.
▪️Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Сўнгги 24 соат ичида Исроилнинг зарбалари натижасида 45 киши ҳалок бўлди ва 179 киши яраланди.
▪️ЖССТ: Исроил тиббиёт мутахассисларининг Ғазога киришига тўсқинлик қилмоқда.