Исроил Мудофаа Кучлари Теҳрондаги Басиж бўлинмаларига қарши зарбалар берганини эълон қилди.
Бу ҳақда Исроил армияси ижтимоий тармоқлардаги постида эълон қилди.
"Басиж қўмондони Ғулом Ризо Сулаймонийнинг ўлдирилиши ортидан, Исроил ҳаво кучлари сўнгги соатларда Теҳрон бўйлаб жойлаштирилган Басиж позициялари ва операцион марказларига зарба бермоқда", дейилади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва Исроил 28 февраль куни Эронга қарши ҳарбий операция бошладилар. Бунга жавобан Эрон Исроилга ракета ҳужумини уюштирди ва Яқин Шарқнинг бир қатор мамлакатларида жойлашган АҚШ ҳарбий базаларига ҳам зарба берди.