Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар расмий ташриф билан Киевга келди.
Бу ҳақда The Times of Israel нашри унинг матбуот хизматига таяниб хабар берди.
Унга кўра, вазир Украина президенти Владимир Зеленский, ташқи ишлар вазири Андрей Сибига, Украина Олий Радаси раиси ўринбосари, шунингдек, яҳудий жамоати вакиллари билан учрашувлар ўтказишни режалаштирган.
Бундан ташқари, Саар Баби Яр ёдгорлик мажмуасига ташриф буюради - Иккинчи жаҳон уруши пайтида нацистлар томонидан 33 мингдан ортиқ яҳудийлар оммавий қатл қилинган жойга.
Эслатиб ўтамиз, Саар Россия-Украина ҳарбий можароси бошланганидан бери Украинага ташриф буюрган энг юқори мартабали исроиллик сиёсатчига айланди.
Исроил ҳукумати Россия Федерациясининг Украинадаги ҳаракатларини қоралади, бироқ Ғарб санкцияларига қўшилмади. Исроил Украинага гуманитар ёрдам кўрсатди ва Рамштайн гуруҳининг баъзи йиғилишларида қатнашди.