Исроил Эрон ракеталари ва дронларини жанговар шароитда тутиб олиш учун "Iron Beam" лазерли ҳаво мудофаа тизимидан илк бор фойдаланди.
Бу ҳақда Исроилнинг Москвадаги элчихонаси вакили маълум қилди.
"Исроил аллақачон синов режимида Эрон ракеталари ва дронларини тутиб олиш учун "Iron Beam" лазер ҳаво мудофаа тизимидан фойдаланмоқда", — деди агентлик манбаси.
Унинг таъкидлашича, ушбу тизим Эрон билан тўқнашувда биринчи марта жанговар шароитда қўлланилган.