Al-Mayadeen нашри Исроил, Қўшма Штатлар ва Эрон ўртасидаги муносабатларни таҳлил қилди.
"Вашингтон Исроил лоббиси таъсири остида ўзининг ҳарбий базалари ва дипломатик ваколатхоналарида жанговар шайлик ҳолатини намойиш этишга ҳаракат қилмоқда. Вашингтоннинг мақсади Эронни ядровий музокараларда ён бериш ва Америка таклифини қабул қилиш учун босим ўтказишдир.
Минтақада Эрон ва Қўшма Штатлар ўртасида ҳарбий кучайиш томон кетаётганининг ҳақиқий белгилари йўқ. Исроил Қўшма Штатларни Эрон билан ҳарбий қарама-қаршиликка тортишга ҳаракат қилмоқда, аммо ҳозирги босқичда бу даргумон", вазиятни шарҳлайди.