Бугун 25 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Исроил “Оқ каскалилар”ни Суриядан кўчирди

A A A
Исроил “Оқ каскалилар”ни Суриядан кўчирди

Исроил “Оқ каскалилар” ноҳукумат ташкилоти аъзоларини оилалари билан бирга – жами 800 га яқин кишини Суриядан Иорданияга кўчирди. Бу ҳақда Исроил Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Эммануэль Нахшон Твиттер орқали маълум қилган.

“АҚШ, Канада ва бир қатор Европа давлатлари илтимосига кўра, Исроил давлати “Оқ каскалилар” ва уларнинг оилаларини қутқариш бўйича гуманитар ҳаракатни амалга оширди, – дея ёзди Нахшон. – Улар Сурия жанубидаги жанговар ҳаракатлар ҳудудидан қўшни мамлакатга кўчирилди”.  

«Оқ каскалилар» аъзолари уч ой ичида Буюк Британия, Германия ва Канада ҳудудига жойлаштирилади.

АҚШ 2013 йилдан бери «Оқ касакалилар»ни қўллаб-қувватлаш учун 33 миллиондан ортиқ маблағ ажратгани айтилади. Мазкур ташкилот ҳукумат авиациясининг тинч аҳоли яшайдиган жойларга зарба бергани ҳақида маълумот тарқатиб келган. Ташкилот аъзолари ҳужумларга учраган одамларга ёрдам кўрсатгани ҳақида видеолавҳалар намойиш этиб келинган

Manba: azon.uz

Киритилди: 10:49 23.07.2018. Ўқилди: 1227 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар