Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Исроил мусулмон диёрни бомбардимон қилмоқда

Исроил мусулмон диёрни бомбардимон қилмоқда

Пайшанба куни эрталаб Исроил ҳарбий самолётлари Ғазо секторидаги 4 нуқтани бомбардимон қилди.

“Анадолу” мухбири Исроил ҳарбий самолётлари Ғазо шимолидаги Ҳамас ҳарбий базаларига ва сектор жанубидаги деҳқончилик ерларига ҳужум қилгани ҳақида маълумот берган.

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳозирча вафот этганлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот бермаган.

Чоршанба куни тундан буён Исроил ҳарбий самолётлари Ғазонинг турли ерларига ҳужумлар сериясини намойиш этмоқда.

Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги берган баёнотга кўра, бунинг оқибатида 3 фаластинлик шаҳид бўлган. Улар орасида 9 ойлик ҳомиласи бор аёл ва унинг 1,5 ёшли боласи ҳам бор. Бундан ташқари 12 киши турли даражада жароҳатланган.

Исроил қўшини кеча тундан бери Ғазодаги 140 нуқтага ҳужум қилган.

Manba: azon.uz

Киритилди: 07:31 11.08.2018. Ўқилди: 1573 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!