Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Исроил Мадримов: Кроуфорд ажойиб жангчи. Умуман олганда, унда барча нарса бор, аммо бу менинг дивизионим

Исроил Мадримов: Кроуфорд ажойиб жангчи. Умуман олганда, унда барча нарса бор, аммо бу менинг дивизионим

Биринчи ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпиони Исроил Мадримов яна бир бор америкалик Теренс Кроуфордга қарши жанг ҳақида гапирди.

"Кроуфорд ажойиб жангчи. Умуман олганда, унда барча нарса бор, аммо бу менинг дивизионим. Ҳаваскорларда мен бундан ҳам юқори вазнларда жанг қилганман, масалан 165 фунтда. Ҳаваскорда 330 та жангим бор. Профессионалга ўтганимдан бери 154 фунтда жанг қиламан.

Барча менда тажриба етишмаслиги ҳақида гапирмоқда, чунки мен проф рингда 11 та жанг ўтказганман. Аммо бу менинг дивизионим. Рақибим менинг вазнимга кўтарилмоқда. Мен Кроуфорднинг маҳорати ҳақида биламан. Лекин мен вақтим келаётганини ҳам ҳис қиляпман", - деди Мадримов.

Киритилди: 11:15 05.07.2024. Ўқилди: 791 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!