Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Исроил Мадримов АҚШда Теренс Кроуфордга қарши жанг олдидан машғулотларни давом эттирмоқда

Исроил Мадримов АҚШда Теренс Кроуфордга қарши жанг олдидан машғулотларни давом эттирмоқда

Супер ярим ўрта вазн тоифасида WBA чемпиони Исроил Мадримов уч нафар ўзбекистонлик боксчи билан машғулотларни давом эттирмоқда.

Машғулотлар Америка Қўшма Штатларининг Калифорния штати, Индио шаҳрида давом этмоқда.

Эътиборлиси, Исроилга машғулотларда Муроджон Аҳмадалиев, Бектемир Мелиқўзиев ва Ботир Аҳмедов ҳам ёрдам беряпти.

Эслатиб ўтамиз, Мадримов - Кроуфорд чемпионлик жанги 3 август куни Лос-Анжелесда бўлиб ўтади.

Америкалик боксчи профессионал рингда ўтказган 40 та жангининг барчасида ғалаба қозонган. Ғалабаларининг 31 тасига нокаут орқали эришган.

Мадримов эса 8 март оқшомида Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида россиялик Магомед Курбановни 5-раундда нокаутга учратиб, WBA камарини қўлга киритганди.

Киритилди: 18:59 08.07.2024. Ўқилди: 1143 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!