Бугун 20 сентябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Исроил Ливанга энг йирик ҳаво ҳужумини уюштирди

Исроил Ливанга энг йирик ҳаво ҳужумини уюштирди

Исроил армияси 19 сентябрь куни тунда Ливан жанубига энг йирик ҳаво ҳужумини уюштирди. Ҳужум оқибатида “Ҳизбуллоҳ” гуруҳининг 1000 га яқин ракетаси йўқ қилинди. Бу ҳақда яҳудий давлати армияси хабар берди.

Асосий нишон “Ҳизбуллоҳ” ҳарбий инфратузилмаси бўлган. Оқибатда 100 та учириш қурилмаси, шунингдек, Исроил ҳудудига қарата учиришга тайёр бўлган 1000 дан ортиқ ракета йўқ қилинган. Исроилнинг айрим Telegram каналлари бу сўнгги бир йил ичида “Ҳизбуллоҳ” объектларига қарши амалга оширилган энг йирик ҳужум бўлганини таъкидламоқда.

Ҳужумдан олдин “Ҳизбуллоҳ” жангчилари Исроил армиясининг чегарадаги 17 та позициясига зарба берган.

“Исломий қаршилик жангчилари душман Исроилнинг Митулдаги таянч пунктига ракета зарбасини берди”, дейилади Ливан гуруҳи баёнотида.

“Ҳизбуллоҳ” казармалар, бошқа таянч пунктлари ва Исроил армиясининг тўпланиш жойлари ҳам зарба остида қолгани, натижада Исроил ҳарбийлари орасида ҳалок бўлганлар ва ярадорлар борлигини маълум қилган.

Киритилди: Бугун 09:47. Ўқилди: 370 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!